42

​Марказий банк пластик картадаги маблағларни нақдлаштириш масаласини ҳал қилади

ЖАМИЯТ 26.01.2017, 10:35
Теги: Ўзбекистон, Банк, Пластик карточка
4395
​Марказий банк пластик картадаги маблағларни нақдлаштириш масаласини ҳал қилади

Марказий банк бугунги кунда кўпчилик фуқаролар учун муаммоли бўлган пластик карталардан нақд пул ечиш масаласини тартибга солиш бўйича қатор чораларни кўради. Бу ҳақда Марказий банки департамент директори ўринбосари Жаҳонгир Абдурасулов Тошкентда бўлиб ўтаётган ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикда маълум қилди.

Ҳозирда ишлаб чиқарувчи компаниялар билан бу йил Ўзбекистонга 2000 та инфокиоска ва 1000 та банкомат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Қурилмалар банк бўлинмаларига, шунингдек, 50 дан ортиқ ходимлари бўлган компания ва корхоналарга ўрнатилиши режалаштирилган.

«Бундан ташқари, биз нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни давом эттирамиз. Тез орада республикадаги мутлақо барча савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари терминаллар билан жиҳозланади. Шунда нақд пул олиш борасида шов-шувлар юзага келмайди», — деди Марказий банк ходими.

Шунингдек, Жаҳонгир Абдурасулов Марказий банкнинг шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги мини-банклар сонини ошириш режалари ҳақида гапириб берди. Белгиланган меъёрларга кўра 5 километрлик радиусда битта банк, унинг бўлинмаси ёки мини-банк жойлашган бўлса, энди радиусни 1 километргача камайтириш режалаштирилмоқда.

Комментарии

​БМТ 25 ЙИЛ ДАВОМИДА ЎЗБЕКИСТОНГА КЎРСАТГАН МОЛИЯВИЙ КЎМАГИ МИҚДОРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

25.10.2017, 14:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ташкил топган кун бутун дунёда 1948 йилдан буён нишонланади. Жорий йил айни пайтда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 25 йиллиги...
​РОССИЯЛИК КИНОИЖОДКОРЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ СЕРИАЛ СУРАТГА ОЛА БОШЛАДИ

13.10.2017, 09:41

Россиянинг НТВ телеканали янги “Юбилейный встречный” сериалини суратга олиш ишларини бошлади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистондаги Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилиб, марказ ижодкорларгаактёрлар кастингини ташкил...
​ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ РАҲБАРЛАРИ СОЧИДА УЧРАШИШДИ

11.10.2017, 16:11

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб турибди. Саммит...
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ​ТОЖИКИСТОН ПРEЗИДEНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

09.10.2017, 09:37

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга ҳамдардлик мактубини йўллади. Мактубда шундай дейилади: “Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафот этиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz