41

​Шоҳруҳхон концертида томошабинларни гоҳ кулдирди, гоҳ йиғлатди(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 14.02.2017, 11:20
Теги: Шоҳруҳхон, Асал Шодиева, Концерт
9285
​Шоҳруҳхон концертида томошабинларни гоҳ кулдирди, гоҳ йиғлатди(Фото)

Хонанда Шоҳруҳхон 11-13 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Шайдо” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этди.

“Darakchi.uz” жамоаси концерт дастурида меҳмон бўлди.


Хонанданинг концерти “Ўзбекистон” номли ватанпарварлик руҳидаги тарона билан бошланди. Хонанданинг фан клуби аъзолари,раққосалар ёрдамида Ўзбекистон байроғини саҳнада акс эттиргани томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.


Шундан сўнг Шоҳруҳхон Чарли Чаплин образида намоён бўлди. Концерт бошидан охирига қадар Чарли Чаплин образи Шоҳруҳхонга ҳамроҳлик қилди. У хонанданинг “мен”ини акс эттирди.


Шоҳруҳхон концерт аввалида онаси ҳақида сўзлаб, унга гулдаста ҳадя этди. “Ижозат берсангиз, қўлимдаги гулдастани ҳаётимдаги энг яқин иснонимга тақдим этсам. Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. 4-синфда ўқирдим. Бир кун уйга келсам, онам ўйга толиб ўтирган эканлар. Ўшанда онам менга ‘Ўғлим, сен келажакда яхши санъаткор бўлишинг керак’, деган эдилар. Яхши санъаткор бўлдимми, йўқми билмайман. Лекин ҳар куни тонгда уйғонганимда онамнинг орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламан”, деди Шоҳруҳхон онаси Зебо Наврўзовага қарата.


Концертда “Шайдо”, “Маликам”, “Ёнингдаман”, “Жоним дадам” каби бир қатор янги тароналар билан бир қаторда “Юлдузлар”, “Фарқи йўқ”, “Йиғлама”, “Дарак йўқ”, “Алдамадим”, “Паризод”, “Ало”, “Комила қиз”, “Қўғирчоқ” каби мухлислар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган хит таронаналар ҳам ижро этилди.


“Жоним дадам” деб номланган янги қўшиққа ишланган таъсирли клип қўшиқ ижро этилаётган пайтда намойиш этилди. Оталарга аталган бу тарона мухлисларни чуқур таъсирлантирди. Концерт дастурида меҳмон бўлган хонанда Шаҳзода ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Жоним дадам” уни ўта таъсирлантирганини айтиб, шу қўшиқни тинглагач, йиғлаганини маълум қилди.


Хонанда шўх тароналаридан бирини ижро этаётганида раққоса қиз билан рақсга тушди. Қўшиқ тугаганидан сўнг эса залда ўтирган рафиқаси актриса Асал Шодиевага қараб “Мен бу қизни танимайман” дея хазил қилди. Бу ҳолат томошабинлар юзига табассум югуришига сабаб бўлди.


“Юлдузлар” таронаси янгича талқинда ижро этилди. Мазкур қўшиқни актриса Зарина Низомутдинова, рэпер Шаҳриёр ва Шоҳруҳхон биргаликда ижро этди.


Шоҳруҳхон ўзини акс эттирган Чарли Чаплиннинг қўлидаги қоғозда ёзилган хатни ўқиб бериши ҳам концертнинг таъсирли саҳналаридан бири бўлди. Унда Шоҳруҳхон “Ҳаёти қўшиққа, қўшиқ эса ҳаётига айлангани”ни айтиб ўтди.


Концертда Шоҳруҳхоннинг укаси Шуҳрат ҳам қўшиқ ижро этди. Хонанда бу ҳолатни хазил тариқасида “Укам Шуҳрат ‘Ака, концертингизда битта қўшиқ ижро этмасам бўлмайди, илтимос, битта қўшиқ айтай’, деб илтимос қилди. Унинг қўшиғи менга ёқди. Тинглаб кўринг, балки сизга ҳам ёқар”, дея изоҳлади.


Шоҳруҳхон концертдан сўнг берган интервьюсида дастурда ўзига энг ёққан таронаси “Жоним дадам” бўлганини эътироф этди. Ўзининг қачон дада бўлиши ҳақидаги саволга эса хонанда қуйидагича жавоб берди:


“Қанча тез бўлса, шунча яхши”.


Концертнинг сўнгги, учинчи кунида хонанданинг кўплаб ҳамкасблари, жумладан, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Зиёда, Умидахон, Райҳонлар меҳмон бўлишди. Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Зиёдалар концерт тугагунича залда ўтиришди.


Бир сўз билан айтганда, Шоҳруҳхоннинг “Шайдо” деб номланган янги концерти унинг муваффақиятли концерт дастурлари сонининг яна биттага кўпайтирди, деб айта оламиз.








Комментарии

​Шоҳруҳхон Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг битирувчиси

24.07.2019, 10:32

Бу ҳақида хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Қуйида ушбу муҳим кундан фотоларни томоша қилишингиз мумкин.
Машҳурлар тарихий образда (фото)

24.07.2018, 10:27

Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...
Асал Шодиева янги қиёфада

10.07.2018, 17:08

Мафтункор ва жозибали ўзбек актрисаси Асал Шодиева янги фотосессия тақдим этди... Ўзбекона стилдаги бу жамламада Асални умуман ўзгача қиёфада кўриш мумкин. Маълумотларга қараганда, янги фотосессия...
​Зиёда ва Шохруҳхоннинг океан орти концертидан... (видео)

15.05.2018, 14:06

12 май куни океан ортида, ўзбек эстрадасининг икки вакили — Зиёда ва Шохруҳхон концерт бериши ҳақида хабар берган эдик... Зиёданинг инстаграмдаги саҳифасида концертдан видео-репортаж тақдим...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+14° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz