Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Наманганлик фуқаро маст ҳолатда маҳалладошини ўлдириб қўйди

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 22.02.2017, 16:52

Наманган вилояти Норин туманида Тошлоқ ҚФЙда яшовчи, ишламайдиган, 1961 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда, уйида ўзаро жанжал оқибатида 1983 йилда туғилган ишламайдиган, маҳалладошининг танасининг турли жойларига уриб, тепиб оғир жароҳат етказган. Натижада фуқаро касалхонага ётказилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир жараёнида маҳалладошининг қотилига айланган шахс ушланди. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Спиртли ичимликка ружу қўйилмаганида ушбу қотиллик жинояти содир этилмаган бўларди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии