41

​Нилуфар Усмонова қизини соғинган ота номидан қўшиқ ижро этди (Аудио)

ШОУ-БИЗНЕС 27.02.2017, 12:09
Теги: Видео, Нилуфар Усмонова
5655
​Нилуфар Усмонова қизини соғинган ота номидан қўшиқ ижро этди (Аудио)

Маълумки, Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоқларда жуда фаол саналади. У бу тармоқлардан шунчаки фойдаланибгина қолмай, мухлислари билан мулоқотлар, турли танловлар ўтказиб боради. 2015 йил август ойида хонанда Twitter.com ижтимоий тармоғи орқали шеърият бўйича танлов эълон қилади. Танлов шартига кўра, унинг кузатувчилари, хонандага ўз битикларини тақдим этишлари керак эди.

Танлов доирасида бир мухлис, Кореяда меҳнат қилаётган инсоннинг ўз қизига атаб ёзган шеърини юборади. Омадни қарангки, мана шу шеър Нилуфар Усмонованинг эътиборини тортади ва у мазкур танловда ғолибликни қўлга киритади. Шундан сўнг хонанда ғолиб билан боғланиб, шу шеърни қўшиқ қилиб ижро қилиш ниятида эканини ва муаллифнинг рухсати кераклиги айтади. Муаллиф ҳам бу таклифдан боши кўкка етиб, рози бўлади. Хонанда дарҳол ишга киришиб, 2015 йилнинг ўзидаёқ қўшиқни яратади. Бироқ маълум бир сабабларга кўра таронани омма учун 2017 йилнинг бошида тақдим этишни режалаштиришади. Вақти-соати билан қишнинг сўнгги кунларида, баҳор фасли арафасида мазкур қўшиқ премьера қилинмоқда.

“Бу шеърни биринчи марта ўқиганимда кўз ўнгимда ўзим гавдаланганман. Яъни 1-3 ёшли Нилуфар дадаси билан боғлана олмасди. Бувим ва аямнинг айтишларича, дадамни жуда ҳам яхши кўрганман. Ҳаттоки, соғиниб касал бўлиб қолганман. Шу шеърни ўқиб, ўзимни, дадамни тасаввур қилганман. Шунинг учун ҳам дарҳол қўшиқ қилиб куйлашга киришганман. Бугунги кунда, тўртинчи бора она бўлиш арафасида ушбу ижод маҳсулимни халқимизга намойиш қиладиган кун экан, ўйлайманки, қўшиқ барчага манзур келади. Таронани ҳар бир ота тинглаганда, ўзини номидан қизалоғига ижро қилгандек, меҳри-муҳаббати ошади. Соғинчи янада ортади ” – дейди хонанда сайтимизга берган маълумотига қўшимча қилиб.

Маълумотларга кўра, қўшиқ учун видеоклип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган. Клип Сарвар Исаев ва Рустам Муродов билан ҳамкорликда яратилмоқда. Матн муаллифи Навзод Ҳамро. Мазкур шеърни Жасур Абдураҳмонов куйга солиб, сайқаллаган.


Комментарии

ЖССТ: Конгода Эбола вируси тарқалиши камайди (Видео)

15.10.2019, 11:56

ЖССТ Конго Демократик Республикасида Эбола вирусининг тарқалиши анча секинлашаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар қилди.Ташкилот маълумотларига кўра, айни дамда вирус мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида Мобаса, Команда,...
Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкция қўллашни муҳокама қилди (Видео)

15.10.2019, 11:39

Европа Иттифоқи турк ҳарбийларининг Сурия шимоли-шарқига жойлаштирилишига нисбатан ўз жавоб чораларини қўлламоқчи, деб хабар берди Euronews.com нашри. Люксембургдаги учрашувда ЕИ ташқи ишлар вазирлари Туркияга қарши турли...
Япония: "Хагибис" тўфонидан сўнг (Видео)

15.10.2019, 11:29

Euronews.com нашри маълумотларига кўра, «Хагибис» тўфони оқибатида 40 киши ҳалок бўлган яна 16 нафари эса бедарак йўқолган. Бундан ташқари, 189 нафар киши жароҳатланган. Киода агентлиги қидирув-қутқарув...
Туркия ҳарбий кучлари Сурия шимолида ҳарбий операция бошлаш арафасида турибди (Видео)

07.10.2019, 17:20

АҚШ Сурия шимолидаги ҳудудлардан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.Яқин вақт орасида Туркия ушбу ҳудудда курд қуролли коалициясига  қарши кенг кўламли...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz