42

​Нилуфар Усмонова 1,5 йил олдин берган ваъдасининг устидан чиқди

ШОУ-БИЗНЕС 06.03.2017, 11:46
Теги: Хонанда, Мусиқа, Нилуфар Усмонова, Тақдимот
6699
​Нилуфар Усмонова 1,5 йил олдин берган ваъдасининг устидан чиқди

Хонанда Нилуфар Усмонова ўтган ҳафтанинг сўнггида ўзининг янги “Арслоним” номли альбоми тақдимотини ўтказди.

“Дадасининг қизи” номли таронасини премьера қилганига кўп бўлмаган Нилуфар Усмонова орадан бир неча кун ўтиб, янги альбомини ҳам тақдим этди.

Аввалига “Кел иккимиз” деб номланиши режалаштирилган альбомни “Арслоним” деб номлашининг сабаби ҳар бир аёлнинг ўғли, отаси, турмуш ўртоғи борлиги ва уларнинг “Арслоним” деб аталишини шу сабабдан янги альбомни шундай номлашга қарор қилганини маълум қилди.

Янги аудио альбом Нилуфарнинг 17 та қўшиғини ўз ичига олади. Ундан янги қўшиқлар билан бирга, хонанданинг хит тароналари ҳам ўрин эгаллаган. Нилуфар мазкур альбомини тақдим этишини бир ярим йил олдин ваъда қилганини ва айрим сабабларга кўра бунинг мавриди энди келганини айтиб ўтди.

“Аслида тақдимотни каттароқ қилиб ўтказишни ният қилгандик, аммо ҳозирги ҳолатимдан келиб чиқиб, уни кичикроқ даврада ўтказишга қарор қилдик” – дейди Нилуфар.

Дарвоқе, Нилуфар навбатдаги альбоми ҳам тақдимотга тайёрлигини ва тез орада уни ҳам тақдим этишини айтиб ўтди.

Янги альбомдан хонанданинг “Арслоним”, “Энг гуллаган ёшлик чоғимда”, “Человек”, “Кел иккимиз”, “Hot Night”, “Кел”, “Алла”, “Қол”. “Баҳор”, Ваъдалар”, “Туғилсам”, “Ёнимда”, “Ҳасрат”, “Қиз бола”, Келақол жоним”, “Чин севаман” номли қўшиқлари ўрин олган.

Нилуфар Усмонова тадбир давомида журналистлар томонидан берилган бир нечта саволларга жавоб қайтарди.

Хусусан, у онаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концертида иштирок этиши ҳақидаги саволига, айни дамда ҳолати сабабли онасининг репетиция жараёнларида иштирок эта олмаётганлигидан афсусдалигини, бу унинг учун катта мактаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Хонанда бўлғуси фарзандига исм қўйиши борасидаги саволга ҳам жавоб берар экан, исмни отаси танлаб қўйганлигини бироқ ҳозирча сирлигини айтиб ўтди.

Комментарии

"Яқинларим мени янги исмим билан чақиришади"

02.08.2019, 14:47

Нилуфар Усмонова исмини ўзгартирганидан хабарингиз бор. У “Даракчи” газетаси журналисти Алия Сулайманова билан суҳбатда айнан мана шу мавзуга яна тўхталиб ўтди. — Ўзингиз яхши биласиз,...
Нилуфар Усмонова кенжа ўғлининг туғилган кунини нишонлади (фото)

08.10.2018, 15:30

Усмоновлар хонадонида яна шодиёна. Нилуфар Усмонованинг кенжа ўғли Сулейманни 6 ёшга тўлди. Таваллуд айёми шарафига ташкил этилган байрам тантанасидан фотосуратларни хонанда инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.Туғилган кунга...
Нилуфар Усмонова бешинчи фарзандини кутаётгани ҳақида гапирди (фото)

16.04.2018, 12:29

Нилуфар Усмонованинг ҳаётида яна ўзгаришлар... Таниқли хонанда яна бир бор она бўлиш арафасида. Бу хабар, аввалроқ интернет сайтларида ёзилган бўлса-да, хонанданинг ўзи гапиришга шошмади. Бундан...
Нилуфар Усмонова ҳеч ким кўрмаган оилавий суратларини эълон қилди...

09.03.2018, 12:10

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ёлғиз фарзанди, тўртта шириндан шакар болажонларнинг меҳрибон онаси — Нилуфар Усмонова куни-кеча, ҳеч ким кўрмаган оилавий суратларини ўзининг инстаграмдаги саҳифасига...