Долзарб мавзулар Абитуриент

​Редиска енг, шамолламайсиз!

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 06.03.2017, 15:23

Тўқ пушти рангдаги редиска таркибида оқсил, углевод, витамин ва минерал тузлар бўлиб, кўклам пайти толиққан организмга тетиклик улашади. Редискани қатиққа ёки тўғралган карам ва сабзига қўшиб салат кўринишида истеъмол қилиши мумкин. Шу билан бирга пўстини арчиб, бутунлигича ҳам еса бўлади.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА

  • Агар сизни радикулит безовта қилса, бир боғ редискани қирғичдан ўтказиб, икки қават докага ўранг. Сўнг оғриқ бераётган соҳага компресс қилинг.
  • Бош оғриғидан безор бўлсангиз уни ҳам редиска ёрдамида даволаш мумкин. Бунинг учун 2-3 та редиска шарбатини пешона, чакка ва кўз атрофига суртиб чиқасиз.
  • Қабзият билан муаммо бўлганида ҳар куни ярим коса редиска+қатиқ+шивит+кашнич аралашмасини истеъмол қилинг. Муолажанинг асосий шарти аралашмага туз қўшилмаслиги керак.
  • Редискадан косметологияда ҳам фойдаланиш мумкин. 2-3 та редиска шарбатини исталган ўсимлик ёғи билан аралаштириб, 1 чой қошиқ картошка крахмалини қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайиб оласиз. Редискали ниқоб юз терисини озиқлантиради.

  • ОРГАНИЗМГА ФОЙДАСИ ҲАҚИДА:

    – Сурункали чарчоқ, иммунитет сустлашиши ҳамда камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир. Кунора 2 тадан редиска ейишга одаталансангиз, икки ёноғингизга қизиллик югуриб, гемоглобин миқдори ортади.

    – Кечки овқатда ёғли, қаттиқ қовурилган таомларни редиска қўшилган салат билан бирга истеъмол қилиш ҳазм фаолиятини яхшилайди.

    – Редиска меъда касалликлари билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир. Таркибидаги клетчатка ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

    – Авитаминоз юзага келмаслиги учун кўклам чоғи редискани канда қилмаслик керак.

    – Бир кунда атиги бир марта редиска қўшилган салат ёки егулик есангиз, аскорбин кислотасининг бир кунлик миқдорига эга бўласиз.

    – Кам калория маҳсулот эканлиги сабаб парҳездаги хонимлар учун асқотади.

    – Қандли диабет билан оғриган беморлар редискани кўпроқ тановул қилишлари лозим. Бу полиз экини таркибидаги моддалар қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.

    – Энг фойдаси – редискадаги фитоцидлар бўлиб, организмни чиниқтириши билан ажралиб туради.

    Google+
    WhatsApp
    VK
    Telegram

    Комментарии

    Мутолаа