Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Тошкент чорраҳаларидаги камералар қандай ишлайди? Қоидабузарлик ҳақидаги маълумот қандай тартибда жўнатилади? (Видео)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 16.03.2017, 10:30

Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда 15 март, чоршанба кунидан эътиборан кузатув камералари қоидабузарликларни қайд эта бошлади. Ушбу тизим “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда жорий этилди.

ЎзМТРКнинг “Тошкент” телеканалида кузатув камералари иш фаолияти акс этган видеолавҳа эфирга узатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ инспектори, Акмал Юнусов:

—Камераларимиз томонидан қайд этилган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар марказий диспетчерлик хизматида умумлаштирилиб, электрон тарзда “Ўзбекистон почтаси” АЖга жўнатилади.

Бу ерда, демак инсон фактори, инсон омили умуман роль ўйнамайди. Ҳаммаси автоматлаштирилган тарзда, электрон амалга оширилади.

“ ‘Ўзбекистон почтаси’ акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан камералар қайд этган қоидабузарликлар тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва саралаш, ишлаб чиқариш участкаси ташкил этилди.

Бунда қарорларни конвертларга солиб,алоқа бўлимлари бўйича саралаб, юборилади”,—дейди “Ўзбекистон почтаси” АЖ етакчи мутахасисси.

“Видеокамералар қайд этган қоидабузарлик бўйича ҳайдовчида бирон бир эътироз, тушунмовчилик бўлса, ҳар бир конвертда ишонч телефонлари келтирилган. Ҳайдовчилар мана шу ишонч телефонларига қўнғироқ иқлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин”,—дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ инспектори Акмал Юнусов.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии