Долзарб мавзулар Тараққиёт стратегияси

​Банан пўстининг сиз билмаган xусусиятлари

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Хонаки гуллар учун банан пўсти энг самарали ўғит ҳисобланади. Банан пўсти таркибида кўплаб фойдали моддалар бўлиб, улар гулларнинг томирини мустаҳкамлайди, фаол ўсишига кўмаклашади ва чиройли гуллашига замин яратади.

1. Ейилган банан пўстини шиша идишга солиб, устидан сув тўлдириб бир кунга ивитиб қўйинг.

2. Тайёр энергетик коктейльнинг бир қисмини бошқа идишга солиб, сув билан аралаштириб олинг.

3. Гулга доимий равишда ушбу мўжизакор воситадан қуйиб туринг.

4. Қизиғи, бир дона банан пўстини бир неча марта ивитиб, ўғит сифатида фойдаланишингиз мумкин.

5. Агар севимли гулингиз нобуд бўлаётган бўлса, уни шошилинч равишда ўзига келтириш учун банан мевасидан фойдалинг. Бунинг учун бананни санчқи билан эзиб ярим стакан сув қуйиб, аралаштиринг. Сўнг гулга қуйинг, мана кўрасиз, у дарров асл ҳолига єайтиб, сизни яна xурсанд қилишда давом этади.

6. Дала-ҳовлида яшовчи бекалар эса ҳовлидаги бир биридан ажойиб гуллар, ўсимликлар тагига банан пўстини кўмиб қўйинг, шунда ҳар суғорганда банан пўсти таркибидаги калий моддаси ҳам ўсимликнинг ривожланишига кўмаклашади, ҳам уни ҳашаротлардан ҳимоялайди.

7. Профессионал гулчилардан яна бир сир: банан пўстининг ички томони билан гул баргларини артиб туринг, шунда улар ялтирашни бошлайди. Ялтираш банан пўсти таркибидаги табиий мўмиё таъсирида юзага келади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии