Долзарб мавзулар Тараққиёт стратегияси

​Британияда ўтказилган аукционда Гитлернинг шахсий суратлари ўрин олган альбом сотилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Аукцион

Буюк Британиянинг Кент графлигида ўтказилган аукционда номи ошкор этилмаган харидор Гитлернинг шахсий суратлари ўрин олган альбомни 41 минг долларга сотиб олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Мазкур фотоальбом 1945 йилнинг апрель ойида собиқ шўро аскари томондан Гитлернинг бункеридаги Ева Брауннинг ётоқхонасидан топилган ва британиялик фотосуратчи Эдвард Дин, диктор Ричард Димблбиларга тақдим этилган.

Оқ-қора суратлардан иборат фотоальбомда Гитлер Йозеф Геббелсь, Герман Геринг ва Генрих Гиммлерлар билан бирга тушган, шунингдек фюрер автомобилда кетаётганда оломон уни олқишлаётгани акс этган суратлари мавжуд. Фотосуратлардан бирида Гитлернинг айвонда китоб ўқиб ўтиргани акс этган. Экспертларнинг фикрича, бундай ракурсдаги суратни фақатгина рухсатномаси бўлган инсонгина суратга олиши мумкин. Фотоальбомнинг бошланғич қиймати 18 минг доллар, деб баҳоланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии