Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Бир гуруҳ сайёҳлар вулқон отилишидан ҳалок бўлишига бир баҳя қолди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.03.2017, 10:53

Сицилиядаги Этна вулқонининг отилишидан бир гуруҳ сайёҳларнинг ҳалок бўлишига бир баҳя қолди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Ғаройиб кадрни суратни олиш истагида бўлган сайёҳлар кратер яқинига келиб қолганини сезишмади, айни шу пайтда вулқондан лава отилди. Гувоҳларнинг айтишича, лаванинг баландлиги 270 метрга етган.

Лава сачраши оқибатида 10 киши, шу жумладан ВВС телекомпаниясининг журналисти ҳам жабрланди. Уларнинг ҳаммаси куйиш ва тош сачрашидан тан жароҳати олди. Кучли портлаш оқибатида сайёҳлар кратергача миниб борган вездеходларнинг ойналари синиб кетди. Бир нечта ярадорлар қутқарувчилар томонидан эвакуация қилинди. Айни пайтда улар касалхонада, ҳаётлари хавф остида эмас.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии