Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Азиза Ниёзметова: “Истиқлол”да шунча концерт бердим, лекин ҳатто “Ниҳол”ни ҳам ололмадим

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 17.03.2017, 11:17

Хонанда Азиза Ниёзметова шу кунга қадар биронта мукофот , ҳатто “Ниҳол” мукофотини ҳам олмагани, ундан кейин чиққан санъаткорлар унвонлар олаётгани ҳақида журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда гапириб ўтди.

“Мен ҳаёт давомида чуқур ўйлаб бир хулосага келдим: ‘Курси, тобут ҳеч кимга вафо қилмайди’, дейишади. Лекин саҳна ҳам вафо қилмас экан. Бугун сенга чалинган қарсак эртага бошқага ҳам чалинаверар экан. Биз ижодкормиз, ижодимизни қилаверамиз. Кимга ёқиш, кимга ёқмасликни биз танламаймиз.

Мен ўн йиллаб шунча концертлар бердим, давлат тадбирларида иштирок этдим, Хоразмда ҳисобот концертлар бердим. Лекин ‘Ниҳол’ мукофотини ҳам олганим йўқ. ‘Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист’ унвони олганим йўқ. Мендан кейин чиққан ёш хонандалар, шогирдларимиз унвон оляпти. Мен бундан ранжимайман. Мен халқни меҳрига сазовор бўлдим,мухлисларимнинг юрагидан жой олдим. ‘Азиза’ бўлиб танилдим.

Бу нарсага яъни хизмат кўрсатган, халқ артисти унвонларига номуносиблар ҳам бор. ‘Истиқлол’ санъат саройида меҳнат қилиб, пешонасидан тер чиқмаганлар бор. Улар ‘Ўзбекистон халқ артистини’ олган. Мен бундан ранжимайман. Майли, омадини берсин. Неча йил имтиҳон берганимга, концерт берганимга, қанча давлат тадбирларида иштирок этганим учун қўлимга битта диплом олмаганимга афсусланмайман”,—дейди Азиза Ниёзметова.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии