Долзарб мавзулар Тараққиёт стратегияси

​Италиялик оғуфуруш Facebook’ га жойлаштирган фотосуратлари билан ўзини тутиб берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Фото, Facebook, Жиноят

Жазодан қочган, қидирувда бўлган италиялик оғуфуруш Facebook саҳифаларига жойлаштирган фотосуратлари билан ўзини полицияга тутиб берди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

2016 йилнинг май ойида Сардиния ороли ҳуқуқ-тартибот идораси томонидан оғуфурушликда, мансабдор шахсга бўйсунмаганликда айбланган Иван Форнари (Ivan Fornari)га нисбатан қидирув эълон қилинган эди. У илгари пицца тайёрловчи бўлиб ишлаган, кейинчалик эса оғуфурушлар тўдасига аъзо бўлган. Италияда унга 5 йилу 7 ой қамоқ жазоси тайинланган эди. У жазодан қутилиш учун Мексикага қочиб кетган. Фотосуратлардан унинг кўнгилли дам олганини – денгизда чўмилганини, тренажёр залида спорт билан шуғулланганлигини, тарихий обидаларга саёҳат уюштирганини, футбол томошасига борганлигини кўриш мумкин. Форнари ҳаётининг энг эсда қоларли лаҳзаларини суратга олиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб борган.

Айнан мана шу фотосуратларни таҳлил қилиб, унинг нафақат қаердалигини, балки уйининг, ишининг, борадиган спортзалининг манзилини аниқлаган Италия полицияси Иван Форнарга нисбатан тўпланган ҳужжатларни Интерполга тақдим этди. Жиноятчини қўлга олишда Мексика полицияси ҳам ёрдам берди. Форнар Мехикодан Римга юборилди. У жазони ўташ учун Чивитавеккья қамоқхонасига жойлаштирилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии