Долзарб мавзулар Тараққиёт стратегияси

​Темирйўл бекатида турган йўловчилар қорга кўмилди (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Видео

Ижтимоий тармоқда Нью-Йоркда бир неча кундан бери авжига чиққан қор бўрони акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Кадрда қордан тозаланмаган темирйўл бекатида турган йўловчиларнинг устига катта тезликда келаётган поезд қор сачратиб, уларнинг қор тагида қолганлигини кўриш мумкин. Йўловчилар қор тагидан неча дақиқада чиқиб олгани номаълум бўлса-да, аммо бу даражада кўп ёққан қорни тозалаш учун анча вақт кетгани тайин.

Нью-Йоркда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли БМТнинг штаб-квартираси, ижтимоий муҳим объектлар ҳам ёпиб қўйилган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии