Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Бўлимлар: Футбол
Добавлено: 18.03.2017, 12:38

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Доҳа шаҳридаги йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Умиджон Эргашев;

Ҳимоячилар: Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Ғофуров, Исломжон Қобилов, Достонбек Турсунов;

Ярим ҳимоячилар: Ҳуршид Ғиёсов, Азизжон Ғаниев, Достон Ибрагимов, Жавоҳир Сидиқов, Жасурбек Яхшибоев, Абдужамол Исроилов, Жамшид Юсупов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов;

Ҳужумчилар: Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев, Бегзод Ғанижонов.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U-22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Кеча, 17 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси саралашнинг “D” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида Жасур Абдураимов жамоаси БАА, Ливан ва Непал ёшларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии