Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Uzmobile давлат сайтларидан бепул трафикда фойдаланишни жорий қилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 18.03.2017, 19:26

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида Uzmobile Миллий оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Uzmobile абонентларига интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали (gov.uz), шунингдек давлат органларининг сайтларидан бепул уланиш имкониятини яратди.

Аҳолини мазкур қулайликдан кенг хабардор қилиш мақсадида, 2017 йилнинг 18 март куни жамоатчилик вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини самарали ривожлантиришга ҳам алоҳида урғу қаратилган. Биргина 2017 йилнинг ўзида аҳоли турмуш тарзини қулай бўлишига хизмат қиладиган 50 дан зиёд энг муҳим хизматлар интерактив шаклга ўтказилиши режалаштирилган. Тадбиркорлар учун экспорт-импортга рухсат берувчи жараёнлар электронлаштирилади. Жорий йилда мамлакатимизда интернетга уланиш ҳам сифат, ҳам тезкорлик жиҳатдан янада яхшиланиб, давлат идоралари хизматчилари ва аҳолининг компютер саводхонлигини ошириш юзасидан ўқувлар амалга оширилади.

Uzmobile Миллий операторининг абонентларига яратиб берган ҳукумат порталлари ва барча давлат сайтлари, шунингдек Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz), Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)дан бепул интернет асосида фойдаланиш қулайлиги фуқаролар ва ҳукумат, давлат идоралари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Янгилик ташкилотчилари Ўзбекистоннинг бошқа мобил алоқа операторлари ҳам аҳолига интернетдан фойдаланишда имтиёзлар яратиб, уларнинг давлат хизматларидан кенг фойдаланишларини таъминлайдиган бу каби ташаббусларда фаол иштирок этишларига умид билдирмоқдалар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА