Долзарб мавзулар Тараққиёт стратегияси

Ла Лига. “Реал” сафарда бир амаллаб “Атлетик” устидан зафар қучди

Бўлимлар: Футбол

Испания чемпионати 28-турида “Реал Мадрид” сафарда “Атлетик Бильбао” меҳмони бўлди. Мазкур ўйинда мадлидликлар қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Карим Бензема мадридликларни олдинга олиб чиқди. 65-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Ариц Адурис гол муаллифи бўлди – 1:1.

Ўйиндаги ҳал қилувчи голни Карлос Каземиро киритди. Айнан унинг голи “Реал”га қимматли 3 очкони тақдим қилди.

Атлетик – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 25 Бензема, 1:1 – 65 Адурис, 1:2 – 68 Каземиро.

Атлетик – Аррисабалага, Иньиго Лекуэ (Муниаин, 59), Лапорт, Йерай Альварес, Де Маркос, Рауль Гарсия (Сусаета, 86), Итурраспе, Иньяки Уильямс, Беньят (Микель Рико, 79), Баленсиага, Адурис.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Васкес, 62), Каземиро, Кроос, Бэйл, Роналду (Иско, 79), Бензема (Мората, 85).

Огоҳлантиришлар: Адурис (28), Карвахаль (28), Каземиро (31), Кроос (71), Навас (90).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии