Долзарб мавзулар Мустақиллик-26 йил

“Севинч” футзал бўйича 13 карра Ўзбекистон чемпионига айланди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 20.03.2017, 06:10

Бугун, 19 март куни футзал бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионати 3-босқич 4-турида Қаршининг “Севинч” жамоаси Ғузорнинг “Шўртан Lady” футзалчиларига қарши баҳс олиб борди.

Воҳа дербиси мақомида ўтган учрашувда “Севинч” 4:1 ҳисобида зафар қучиб, муддатидан аввал 13 карра Ўзбекистон чемпионига айланди.

Эртага, 20 март куни чемпионатнинг кумуш медал эгалари аниқланади. Бунга асосий давогарлар – Ғузорнинг “Шўртан Lady” ҳамда Тошкентнинг “ТАТУ” жамоаларидир. “Севинч” эса эртага чемпионатнинг сўнгги учрашувини пойтахтнинг “Юзработ” футзалчи қизларига қарши ўтказади.

Футзал бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати.
3-босқич, 4-тур
19.03.2017

“Севинч” (Қарши) – “Шўртан Lady” (Ғузор) 4:1

Голлар: 1:0 – Мафтуна Шойимова 8, 2:0 – Шодия Тошева 8, 2:1 – Шоира Қултураева 11, 3:1 – Камола Рисқиева 13, 4:1 – Ильвина Аблякимова 25.

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рисқиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шаҳзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шаҳноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурхонова, 72.Нилуфар Қудратова, 19.Олия Аҳмедова.

“Шўртан Lady”: 22.Сарвиноз Эргашева, 11.Фазилат Баҳромова, 6.Зебо Жўраева (с), 19.Дилдора Эргашева, 18.Шоира Қултураева, 7.Улдона Тўхтаева, 3.Юлдуз Шодиева, 2.Мухлиса Мирзаёрова, 29.Жесика Кручинина, 1.Зарина Саидова.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

23.08.2017, 12:07
22.08.2017, 11:55