Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АПЛ. “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” муроса кўчасини танлади

Добавлено: 19.03.2017, 23:41

Англия чемпионати 29-тур марказий ўйинида “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизғин курашларга бой ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида Жеймс Милнер пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 69-дақиқада Серхио Агуэро мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг қолган қисмида голлар киритилмади ва томонлар 1:1 ҳисобидага дурангга рози бўлишди.

Манчестер Сити – Ливерпуль 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 51, пенальти Милнер, 1:1 – 69 Агуэро.

Манчестер Сити – Кабальеро, Клиши, Стоунз, Отаменди, Фернандиньо, Сане (Фернандо, 83), Туре (Санья, 65), Стерлинг, Сильва, де Брюйне, Агуэро.

Ливерпуль – Миньоле, Клаван, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 73), Вейналдум, Фирмино (Лейва, 89), Лаллана, Мане, Джан, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Фирмино (16), Туре (22), Матип (43), Клиши (50), Сильва (50), Мане (89).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА