41

​Нилуфар Усмонова шоу-бизнесни тарк этмоқда

ШОУ-БИЗНЕС 01.04.2017, 23:24
Теги: Футбол, Шоу-бизнес, Нилуфар Усмонова
14195
​Нилуфар Усмонова шоу-бизнесни тарк этмоқда

Бугундан “Локомотив” жамоаси аъзолари сони яна бир нафарга ортди. Биласиз, клуб брендини янада оммалаштириш борасида “Локомотив”нинг аҳил жамоаси самарали фаолият олиб бормоқда. Натижада, “темирйўлчилар” жамоасига мухлислик қиладиган аудитория борган сайин ортиб бормоқда.

Бугундан “Локомотив”нинг ишқибозлари сони санъатсеварлар ҳисобига янада ортса ажаб эмас. Зеро бироз аввал ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи – Нилуфар Усмонова “Локомотив” билан трансфер келишувига эришди. Клуб қароргоҳига ташриф буюрган элимиз ардоғидаги санъаткор стадион ва клуб билан яқиндан танишгач, унга 21-рақамли футболка рамзий тарзда топширилди.

Эндиликда “Локомотив” иштирокидаги учрашувларда Нилуфар Усмонова ҳам тўп суради. У мазкур ҳамкорликнинг йўлга қўйилганидан мамнун эканини таъкидлаб, “темирйўлчилар”нинг ушбу мавсумда ҳам янада улкан муваффақиятларга эришишига ишонишини таъкидлади.

“Мен шоу-бизнесни тарк этяпман. Мени болалигимдан футбол қизиқтиришини тушуниб етдим. Инсон кўнглидаги иш билан шуғулланиши керак. Мени тушунасизлар ва қўллаб-қувватлайсизлар деб умид қиламан. Кейинги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бўламан деб умид қиламан”, дейди Нилуфар.

Комментарии

"Яқинларим мени янги исмим билан чақиришади"

02.08.2019, 14:47

Нилуфар Усмонова исмини ўзгартирганидан хабарингиз бор. У “Даракчи” газетаси журналисти Алия Сулайманова билан суҳбатда айнан мана шу мавзуга яна тўхталиб ўтди. — Ўзингиз яхши биласиз,...
​Одил Аҳмедов: Ўзбекистон нима учун "Пахтакор" стадионида ўйнамайди, тушунмайман...

17.10.2018, 12:05

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.Учрашувдан сўнг терма жамоа сардори Одил Аҳмедовни championat.asia мухбирлари суҳбатга чорлади. "Ғалаба қозонамиз деб майдонга...
Ўзбекистон Қатар устидан ғалабага эришди

17.10.2018, 11:42

Дастлаб, Одил Аҳмедов 72-дақиқада боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейин эса Одилнинг ўзи захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевни дарвозабон билан бирга-бир...
Нилуфар Усмонова кенжа ўғлининг туғилган кунини нишонлади (фото)

08.10.2018, 15:30

Усмоновлар хонадонида яна шодиёна. Нилуфар Усмонованинг кенжа ўғли Сулейманни 6 ёшга тўлди. Таваллуд айёми шарафига ташкил этилган байрам тантанасидан фотосуратларни хонанда инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.Туғилган кунга...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+14° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz