42

​Нилуфар Усмонова: “Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим билан тарихда қолсам керак”

ШОУ-БИЗНЕС 06.04.2017, 09:58
Теги: Шоу-бизнес, Нилуфар Усмонова, Туғилган кун
10032
​Нилуфар Усмонова: “Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим билан тарихда қолсам керак”

Бугун хонанда Нилуфар Усмонова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Хонанда бугун 30 ёшни қарши олди.

6 апрель санаси кириб келиши билан хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида онасига минатдорчилик сўзлари битилган пост ёзиб қолдирди.

“Бу дунёга кимлар келар, кимлар кетар, аммо ҳамма-ҳаммага ҳам тариҳда қолиш насиб қилавермайди, лекин Оллоҳга минг шукрлар бўлсинки, яқингина ўтмишда тақдир мени туғилишим биланоқ тарихга муҳрлади. Бу ҳам бўлса онам туфайли! Тарихда санъатим зўр ёки истеъдодим бўлгани учун эмас, айнан Юлдуз Усмонованинг ягонагина қизалоғи бўлганим учун қолсам керак, деб ўйлайман.

Азиз онажоним, мени дунёга келтирганингиз учун, менга оқ сут берганингиз учун, ўз пайтида қаттиққўлик қилиб, меҳрингизни ҳам аямаганингиз учун Сизга адоқсиз раҳмат! То тирик эканман мен сизнинг ўша жажжигина Нилифарингиз бўлиб қоламан. Тақдиримда борингизга, яшашни ўргатганингизга ташаккур. Доим сизни севиб, меҳрингиздан қувват олгувчи қизингиз Нилу...”

Хонандани биринчи бўлиб табриклаган унинг турмуш ўртоғи бўлди. “Севимли инсонинг биринчи бўлиб табриклаганда ажойиб ҳисларни туясан...”

Нилуфар Усмонова бундан роппа-роса бир ой олдин тўртинчи бор она бўлган эди. У тўртинчи фарзанди, қизи Саъдияни дунёга келтирди, эртага қизи 1 ойлик бўлади.

Комментарии

"Яқинларим мени янги исмим билан чақиришади"

02.08.2019, 14:47

Нилуфар Усмонова исмини ўзгартирганидан хабарингиз бор. У “Даракчи” газетаси журналисти Алия Сулайманова билан суҳбатда айнан мана шу мавзуга яна тўхталиб ўтди. — Ўзингиз яхши биласиз,...
Нилуфар Усмонова кенжа ўғлининг туғилган кунини нишонлади (фото)

08.10.2018, 15:30

Усмоновлар хонадонида яна шодиёна. Нилуфар Усмонованинг кенжа ўғли Сулейманни 6 ёшга тўлди. Таваллуд айёми шарафига ташкил этилган байрам тантанасидан фотосуратларни хонанда инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирди.Туғилган кунга...
Нилуфар Усмонова бешинчи фарзандини кутаётгани ҳақида гапирди (фото)

16.04.2018, 12:29

Нилуфар Усмонованинг ҳаётида яна ўзгаришлар... Таниқли хонанда яна бир бор она бўлиш арафасида. Бу хабар, аввалроқ интернет сайтларида ёзилган бўлса-да, хонанданинг ўзи гапиришга шошмади. Бундан...
Нилуфар Усмонова ҳеч ким кўрмаган оилавий суратларини эълон қилди...

09.03.2018, 12:10

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ёлғиз фарзанди, тўртта шириндан шакар болажонларнинг меҳрибон онаси — Нилуфар Усмонова куни-кеча, ҳеч ким кўрмаган оилавий суратларини ўзининг инстаграмдаги саҳифасига...