Хонанда Шароф Муқимов актриса Ситора Алимжоновага уйлангани ҳақидаги саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.
“Мухлисларимиздан кўп саволлар ёғилмоқда. ‘Сиз Ситора Алимжонова билан турмуш қурдингизми?’ қабилидаги саволлар ёғилмоқда. Тўғри ҳаётим давомида 8 маротаба куёвлик либосларида кeлин ёнида мeнга куёв бўлиб туришлик насиб этган. Шулардан 7 таси ижодий, яъни кино ва клипларда, кўрсатув лойиҳаларида, куёв образи мeнга бeрилган. Лeкин ҳаётим давомида чиндан бир маротаба рeал куёв бўлганман”,—деб ёзади Шароф Муқимов Instagram`даги саҳифасида.
Шунингдек, хонанда мазкур суратлар сайтлардан бирининг лойиҳаси учун олинганлигини ҳам айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Шароф Муқимов ва актриса Ситора Алимжоноваларнинг келин-куёв образидаги суратлари тарқалганидан сўнг, интернет фойдаланувчилари ўртасида турли миш-мишлар тарқалган эди.
Ситора Алимжонова мазкур суратларга изоҳ берар экан, телефонига ҳақоратли SMS`келаётганини маълум қилган эди.