Му5
44

​Улуғбек Раҳматуллаевнинг рафиқаси уни қайси аёл ҳамкасбидан рашк қилади?

ШОУ-БИЗНЕС 14.04.2017, 11:39
Теглар: Шаҳзода, Асал Шодиева, Улуғбек Раҳматуллаев
19979
​Улуғбек Раҳматуллаевнинг рафиқаси уни қайси аёл ҳамкасбидан рашк қилади?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев MY5 телеканалида эфирга узатиладиган “Love story” кўрсатувида иштирок этди ва рафиқаси Иродахон билан қандай танишишгани, фарзандларининг туғилиши ва оиладаги рашк ҳақида гапириб ўтди.

Рафиқам мендан 11 ёш кичкина. Уни мен билан таништиришганида кўзимга жудаям ёш, кичкина кўринган. Онамга бу ҳақда айтганимда ‘Аёл киши тез катта бўлиб қолади’, деган”, дейди Улуғбек Раҳматуллаев.—Бугунги кунда 3 нафар фарзандимиз бор. Учинчи фарзандим 2016 йил янги йил кунига менга совға бўлган. Иккинчи ўғлим Муҳаммад Юсуф туғилди шу кунда. Мен онажонимга раҳмат айтаман шунақа рафиқа топиб бергани учун. Мен ўзим ўзимга рафиқа топа олмасдим. Чунки оначалик фарзандини ҳеч ким яхши билмайди”


Хонанда оиладаги рашк хусусида қуйидаги фикрларни билдирди:


“Ҳамма оилада бўлгани каби бизнинг оиламизда ҳам рашк бор. Аёлимнинг мени рашк иқлиши менга ёқади. Бироқ, аёлим менга турмушга чиқаётганида санъаткорга турмушга чиқаётгани, ҳаётда турли вазиятлар бўлишини тушунтирганман. Бизнинг ўртамизда энг асосийси ишонч бор, бир-биримизга ишонамиз. Юрагимда турмуш ўртоғимнинг алоҳида ўрни бор. Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди ва унинг ўрнига ҳеч кимни сиғдира олмайман. Лекин баъзи ҳамкасбларим билан кўпроқ бирга дуэт куйласам, ёки кўпроқ тадбирларда бирга иштирок этсам, аёлимдан ‘Шу хонанда билан ҳамкорлигингиз сал кўпайиб кетмаяптими?’, деган гапни эшитаман. Лекин бу вазият жуда катта жанжалга айланмайди”.

“Улуғбек акам ва Ирода кенайимнинг ўзаро муносабатлари ҳақида гапирадиган бўлсам, улар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончни алоҳида таъкидлаб ўтишим керак. Менинг кенайим жудаям рашкчи. Улар Улуғбек акамни ўзбек аёл хонандаларидан Шаҳзодадан жудаям кучли рашк қиладилар. Агар улар бир саҳнада бирга куйлаб қолишса ёки бирон жойда бирга ўтириб қолишса, Ирода кенайим 3 кун Улуғбек акам билан гаплашмайдилар”,—дейди хонанданинг укаси Дилшод Раҳматуллаев.

Маълумот учун, Улуғбек Раҳматуллаев 2010 йилда Иродахон билан турмуш қурган. Бугунги кунда уларнинг Файзуллоҳ, Фарзона ва Муҳаммад Юсуф исмли фарзандлари бор.

Шарҳлар

Машҳурлар тарихий образда (фото)

24.07.2018, 10:27

Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...
Асал Шодиева янги қиёфада

10.07.2018, 17:08

Мафтункор ва жозибали ўзбек актрисаси Асал Шодиева янги фотосессия тақдим этди... Ўзбекона стилдаги бу жамламада Асални умуман ўзгача қиёфада кўриш мумкин. Маълумотларга қараганда, янги фотосессия...
Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz