Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Яккасарой туманида содир этилган жиноят фош этилди

Бўлимлар: Жиноят
Теглар: Тошкент, Жиноят
Добавлено: 17.04.2017, 14:54

Тошкент шахрининг Яккасарой туманида номаълум шахс Бобур кўчасида жойлашган “Ал-Қаср” кафеси олдида 1989 йилда туғилган фуқаронинг “Спарк” русумли автомашинасининг орқа ўриндиғида турган, ичида 7.600.000 сўм пули бўлган целофан пакетини олиб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда гумонланиб, Сирғали туманида яшовчи, 1983 йил ва 1994 йилда туғилган икки нафар шахслар қўлга олиндилар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Агарда “Спарк” эгаси автомашинасини қаровсиз қолдирмай, ҳушёрроқ бўлганида мазкур жиноят жабрдийдасига айланмаган бўлар эди. Яхшиямки, унинг бахтига жиноят тезкорлик билан фош этилиб, пуллари ўзига қайтарилди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии