Долзарб мавзулар Абитуриент

​ИИВ Тошкентда содир бўлган ўлим билан якунланган ЙТҲлар ҳақида маълумот берди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 18.04.2017, 11:07

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги 2017 йил 13 ва 14 апрель кунлари Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот берди.

2017 йил 13 апрель куни соат 14-30 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчасида, ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.Н. «ЛАСЕТТИ» русумли автомобилини бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Натижада ҳайдовчи А.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган ва унинг фарзандлари - 2017 йилда туғилган А.А. касалхонада вафот этган, 2008 йилда туғилган А.Д. ҳамда бир манзилда яшовчи, 1982 йилда туғилган Э.О.лар тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2017 йил 14 апрель куни соат 22-30 ларда, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи, “Тошкент-Тўйтепа-Оҳангарон» автомобиль йўлининг 36-километрида, ҳайдовчи Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.Ж. «НЕКСИЯ» русумли автомобилини бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Тўйтепа шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада «НЕКСИЯ» русумли автомобиль ҳайдовчиси Т.Ж. воқеа жойида ҳалок бўлган, йўловчилари Бўка туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган П.У., Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Т.К. ҳамда «ВАЗ-2107» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Ж.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии