Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​“Саратон”нинг совуқ нафасидан йироқ бўлинг!

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 18.04.2017, 11:34

Шифокорлар касални даволагандан кўра олдини олган яхши дейишади. Халқ табобатида ҳам касалликларни олдини олиш учун кўпгина доривор дамламалар тавсия этилади. Турли ўсма касалликларни олдини олиш учун таомномангизда доимий бўлиши керак бўлган маҳсулотлар ҳақида шифокор онколог-маммолог Шаҳло Азизова маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

1. Зайтун ёғи. Бир кунда 1 қошиқ истеъмол қилиш етарли.

2. Кўк чой. 10 дақиқа дамлаб қўйиб, кунига 2-3 марта ичилади.

3. Занжабил зиравори. Овқатга қора мурч билан биргаликда ишлатилади, бўлмаса ҳазм бўлмайди. Кунига бир чимдим ишлатиш кифоя.

4. Қуритилган, музлатилган олча, малина, қорағат (черника)ни кўп истеъмол қилиш лозим.

5. Олхўри, шафтоли, ўрик меваларини тез-тез истеъмол қилиш.

6. Сабзавотлар, карамнинг барча турлари айниқса димлаб пиширилгани жуда фойдали.

7. Саримсоқ ва пиёзни кунига хомлигича ёки зайтун ёғида енгил қовуриб еса хам бўлади.

8. Қўзиқорин. Турли хилларини истеъмол қилиш мумкин.

9. Қора шоколад. Айниқса таркибида какао миқдори 70 фоиз бўлгани фойдали, сутли шоколад бундан мустасно.

10. Помидор. Зайтун ёғида димлангани жуда фойдали.

Қандай маҳсулотларни камроқ истеъмол қилган маъқул?

  • Шакар.
  • Нон. Оқ бўлка нон, пишириқлар, гуруч, кўп қайнатиладиган макаронлар.
  • Спиртли ичимликлар.
  • Маргарин ва ёғлар.
  • Картошканинг қовурилгани, чипслар, пиццалар, хот-доглар ва бошқа фаст-фудлар.
  • Қуёшда турган пластик идишдаги сув.

  • Қайси маҳсулотлардан кўпроқ?

  • Асал, қора нон, буғдой нон, қора гуруч, гречка, сули ёрмаси (овсянка), ясмиқ дони (чечевица), ловия, ширин картошка, мевалар.
  • Уйда тайёрланган лимонад, цитрус мевалар пўстлоғидан тайёрланган чойлар.
  • Зайтун ёғи, зиғир ёғи, табиий сут маҳсулотлари. Сабзавотлар. Майда балиқлар. Табиий гўшт маҳсулотлари, тухум.
  • Пўстлоғи олинган мева ва сабзавотлар.
  • Фильтрланган сув, минерал сув (шиша идишларда).

  • Рўзғорда ишлатиладиган кимёвий воситаларга ҳам эҳтиёт бўлинг!

    Булардан воз кечган маъқул

    1. Алюминий қўшимчали дезодорантлар ва антиперсперантлар

    2. Гормон, парабен ва фтолатлар қўшилган косметик воситалар: шампунь, тирноқ бўёғи, соч бўёғи, кўпиклар, қуёшдан сақловчи кремлар.

    3. Ҳашарот ва кемирувчиларга қарши воситалар.

    4. Пластик идишлар.

    5. Тефлон қобиғи шикастланган товалар.

    6. Маиший тозалайдиган ва ювувчи моддалар.

    7. Таркибида фтолатлар бор атирлар

    Ўрнига қуйидагиларни ишлатишингиз мумкин

  • Таркибида алюминий бўлмаган табиий дезодарантлар (дорихоналардан сўранг)
  • 1. Парабен ва фталатлар бўлмаган, табиий косметика.

    2. Такибида эфир ёғлари ва борат кислота бор воситалар.

    3. Шиша ва керамикадан тайёрланган идишлар.

    4. Тефлон қобиғи шикастланмаган идишлар.

    5. Экологик тоза маиший тозаловчи кукунлар ва воситалар.

    Феруза НАЖИМОВА тайёрлади

    Google+
    WhatsApp
    VK
    Telegram

    Комментарии