Долзарб мавзулар Абитуриент

​Кэти Перри Инстаграмдаги сурат билан ҳиндларни ранжитди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Ҳиндистон
Добавлено: 21.04.2017, 10:45

Америкалик хонанда Кэти Перри ўзининг Инстаграм саҳифасига ҳиндларнинг Кали маъбудасининг суратини жойлаштирди, деб хабар берди Onedio.ru нашри.

Ҳиндистондаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг бу ишини ҳақорат, деб қабул қилди.

Бир нечта қўлга, инсон танасига чирмашган оёққа эга бўлган маъбуданинг сурати 18 апрель куни хонанданинг аккаунтида пайдо бўлиб, 250 мингта “ёқди” белгисига сазовор бўлди. Кал маъбудасининг суратига “ҳозирги кайфиятим”, деб изоҳ қолдирилган.

current mood

Публикация от KATY PERRY (@katyperry)

Унинг бу қилиғи ҳиндистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қаҳр-ғазабига сабаб бўлди ва улар турли изоҳлар қолдиришди:

“Кэти, илтимос, кайфиятингизни намойиш қилиш учун ҳинд маъбудаларидан фойдаланманг! Наҳотки бу сурат тарихини, унинг ортида нима яширинганини билмасангиз?”

“Бизни сени кайфиятинг қизиқтирмайди, мазкур постни олиб ташла, бўлмаса ҳиндларнинг кайфияти ўзгаради...”, деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Аммо Кэтининг тарафини олганлар ҳам топилди: “Мен ҳам ҳиндман, бироқ Кэтининг бу ҳаракатини Кали маъбудасига бўлган ҳурматсизлик деб қабул қилмадим, чунки у аёл, шунинг учун ҳам ўзини Кали қиёфасида тасаввур қилишга ҳақли! Кэти, Ҳиндистон сени, қўшиқларингни севади!”, деб ёзди ҳиндистонлик фойдаланувчи.

Кэти Перрига ҳинд маданияти бегона эмас. У 2010 йилда Ҳиндистоннинг шимолий Ражистон штатида ҳинд урф-одатларига биноан актёр Рассель Брандга турмушга чиққан эди. Бироқ улар ҳозирда ажрашиб кетган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии