Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистонни мағлубиятга учратди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол
Добавлено: 21.04.2017, 13:00

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида давом этаётган Development Cup халқаро турнирида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча, 20 апрель куни Арманистон U-15 футболчиларига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга Руслан Рўзиев муаллифлик қилди. Параллель равишда бўлиб ўтган ўйинда Македония ва Кипр ўсмирлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Македония ўсмирларига қарши беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бўлиб ўтган икки турдан кейин Ўзбекистон U-15 термаси 6 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Кипр 4 очко билан иккинчи, Македония 1 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Мезбон Арманистон ўсмирлар термаси ҳисобида очко йўқ.

Эстага, 22 апрель куни мусобақанинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик футболчилар Кипр билан, арманистонлик футболчилар эса Македония билан баҳс олиб боради.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии