Долзарб мавзулар Абитуриент

​Париж марказидаги отишмада полициячилар ҳалок бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Фожиа
Добавлено: 21.04.2017, 12:32

Парижнинг Елисей майдонидаги отишмада икки нафар полициячи ҳалок бўлди, бир нафар полициячи яраланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Ўқ узган шахс йўқ қилинди, Франция пойтахтида махсус операция ўтказилмоқда. Агентлик берган маълумотга кўра, номаълум шахс ўтирган автомобиль полиция патруль автомашинаси ёнида тўхтаб, уларга қарата Калашников автоматидан ўқ узган. Ҳужумни икки нафар жиноятчи амалга оширди, улардан бири яширинишга улгурди. Мазкур воқеа теракт, деб баҳоланмоқда. Париж полицияси ўзининг Twitter саҳифасида сабабини кўрсатмаган ҳолда воқеа юз берган тумандан қочишни маслаҳат берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии