Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Суд стюардессанинг авиакомпанияга нисбатан ёзган даво аризасини рад этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Самолёт
Добавлено: 21.04.2017, 12:34

Стюардесса Ирина Иерусалимская ўзи ишлайдиган “Аэрофлот” авиакомпаниясининг устидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

У авиакомпания томонидан белгиланган борт кузатувчилари киядиган иш кийими ўлчамларига тўғри келмаганидан ички рейсларнинг борт кузатувчиси вазифасига ўтказилган. Натижада унинг ойлиги камайган.

Стюардессанинг фикрича, экипаж аъзоларига қўйиладиган талаблар (вазн, бўй, кийим ўлчами) инсон ҳақ-ҳуқуқларини чеклаб, тахқирлайди.

Ирина суддан етказган маънавий зарарни қоплаш учун авиакомпаниядан 1 миллион рубль ундиришни сўраб, даъво аризаси киритди.

Аммо 18 апрель куни Москва шаҳар Тушинский суди “Аэрофлот” авиакомпаниясининг талабларини қонуний деб топиб, унинг даъво аризасини рад этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии