Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Танангиздаги ўзгаришларга эътибор беринг, азиз аёллар!

Бўлимлар: Lady
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 21.04.2017, 13:18

Агар бунинг иложи бўлганда эди, ҳаётга тамоман бошқача назар билан қараётган бўлардингиз. Танангиздаги ўзгаришларга эътибор беринг, шу баҳона руҳиятингизни ҳам тушуниб олишингиз мумкин.

1. Бош.

Боши оғраётган инсон ҳаётда қийин вазиятга тушиб қолган ва ўзи истамаётган ишни қилаётган бўлади. Шунингдек, ўзини хўрлангандек ҳис қиладиган ва ўзига паст баҳо берадиган кишиларни ҳам бош оғриқлари тез-тез безовта қилади.

2. Сочлар.

Доимий стрессда юрадиган инсонларнинг сочи бошқаларга қараганда тез тўкилади, сўнгги вақтларда аёлларда ҳам тепакаллик авж олаётгани сир эмас. Бунинг сабаби эса жисмоний ва руҳий чарчоқдир.

3. Қулоқлар.

Қулоқ билан боғлиқ касалликлар кўпинча болаларда кузатилади. Чунки улар уйда бўладиган жанжалу бақир-чақирларни эшитгилари келмайди ва натижада қулоқнинг эшитиш қобиляти сустлашади. Бола бу йўл билан атроф муҳитда бўлаётган ҳодисалардан ўзини қутқаради.

4. Кўзлар.

Кўзлар ҳам xудди қулоқ кабидир. Агар инсон ўзи ёки атрофдагилардаги камчиликларни кўришни истамаса, у кўриш қобилиятини йўқотиб боради. Кўзойнак тақиб олган жажжи қизалоқ бунинг яққол намунасидир.

5. Елка.

Моддий тарафдан муаммолари бор инсонлар кўпинча елкадаги безовталикдан азият чекадилар. Шунингдек, уларни бел чурраси ҳам қийноққа солади.

6. Ошқозон.

Ошқозонингиз билан муаммонгиз бўлса, ўйлаб кўринг ҳаётда нимага кўника олмаяпсиз. Ана шунга диққат қилинг, ҳаётга оддийроқ қаранг. Медитация билан шуғулланинг, шунда ошқозон ярасидан xалос бўласиз, хазм қилиш яxшиланади.

7. Жинсий органлар.

Айбдорлик ва ўзини боридек қабул қила олмаслик жинсий аъзолар касаллигига олиб келади. Азиз аёллар ёдда тутинг, айбдорлик ҳисси, ўз танасидан уялиш репродуктив тизимга жуда салбий таъсир кўрсатади. Бепуштликнинг сабаби ҳам айнан шудир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии