Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​АҚШ суди Лотин Америкасининг машҳур хонандаси Луис Мигелни қамоққа олишга ордер берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 21.04.2017, 13:58

Лос-Анжелес суди машҳур хонанда, мексикалик Луис Мигелни қамоққа олишга ордер берди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Манбанинг хабар беришича Мигель шартнома шартларини бузиб, собиқ менежерига бир миллион долларни тўламаган. Хонанда уч маротаба кўрсатма бериш учун судга келмаганлиги туфайли, суд уни қамаш учун ордер берди.

Хонанданинг адвокатлари яна бир-икки кун кутишни илтимос қилганига қарамай, судья уларнинг илтимосини қабул қилмади.

Қир олти ёшли Луис Мигел тўққиз маротаба “Грэмми” мукофотига сазовор бўлган. У ўзига хос тарзда қўшиқ куйлаш услуби ва чиройли овози билан машҳур бўлган. Мухлислари уни “Мексика қуёши”, деб аташади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии