Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Биринчи ёрдам кўрсатишдаги 5 хато

Добавлено: 21.04.2017, 14:04

1. Очиқ ярага йод ёки зелёнка суртманг!

Таркибида спирт бўлган дори воситалари ярада чуқур кимёвий куйишни ҳосил қилади. Натижада, яра узоқ битади. Баъзи ҳолларда эса терида чандиқ бўлиб қолади. Йод ва зелёнка фақатгина кичик шилинишларда қўлланилади.

2. Тиқилиб қолганда, елкага урманг!

Акс ҳолда, томоққа тиқилган нарса янада чуқуроққа, яъни нафас йўлларига ўтиб кетиши мумкин.

3. Куйган терига ёғ суртманг!

Ёғ жароҳатланган тери катакларини беркитиб қўяди, натижада куйган жойга кислород етиб бормайди. Бу эса куйган терининг секин битишига олиб келади. Тери куйишларида жароҳатни муздек сув тагида ушлаб туринг-да, сўнг дарров шифокорга мурожаат қилинг.

4. Бурин қонаганда бошни орқага қилманг!

Бундай усул қонни тўxтатишга эмас, унинг йўналишини ўзгартиришга ёрдам беради xолос. Қон томоқ ва ҳатто, ошқозонга тушиши мумкин. Ундан кўра, елкаларни тик тутиб ўтиринг-да, бурун тешигига 3 фоизли водород перексидига ботирилган паxтани қўйинг. Шунингдек бурун устига муз босишингиз ҳам мумкин.

5. Ҳарорат кўтарилганда қават-қават кийинманг!

Ҳарорат кўтарилганда, иссиқлик алмашинуви бузилади. Натижада тана ва xона ҳарорати орасидаги фарқдан совуқ қота бошлайсиз ва қават-қават кийинасиз. Аммо бу ишингиз нотўғри. Иситма чиққанида зарур препараларни қабул қилиб, пешонангизга нам сочиқ қўйиб ётинг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА