Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Янгича дўлма — газ печида пиширамиз!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Таом
Добавлено: 21.04.2017, 14:38

Зарур масаллиқлар: 1 бош карам, 500 мл. сув, 300 гр. мол гўшти қиймаси, 200 мл. сметана, 150 гр. гуруч, 1 бош пиёз, 1 дона сабзи, 5 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ томат, қизил ва қора мурч, туз, кўкатлар.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни майдалаб тўғраб, ярмини қиймага қўшинг. Гуручни ҳам солиб, туз, мурч сепинг.

2. Қиздирилган ўсимлик ёғида пиёз ва майда тишли қирғичдан ўтказилган сабзини 3 дақиқа қовуринг. Кейин томатни солиб, яна 5 дақиқа паст оловда димланг.

3. Қайлага сув ва сметана қўшиб, бир марта қайнагач, оловдан олинг.

4. Карам баргларини ажратиб, ҳар бирининг ичига қиймадан солиб, ўранг. Тоблама қолипига карамли дўлмаларни бир қатор қилиб теринг. Устидан сабзили қайлани қуйинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади. Пишгач юзига кўкатлардан сепасиз.

1 соату 20 дақиқа

5 кишилик

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА