Долзарб мавзулар Абитуриент

​Хабаровскда федерал хавфсизлик хизмати қабулхонасига қилинган ҳужумда уч киши ҳалок бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Фожиа
Добавлено: 21.04.2017, 15:27

Бир нафар ФХХ ходими, қабулхонага ташриф буюрган одам ва ҳужум қилган шахс ҳалок бўлди, деб хабар берди Interfax.ru нашри.

21 апрель куни маҳаллий вақт билан 17:02 да ФХХ бошқармаси қабулхонасига номаълум шахс кириб, техник назоратдан ўтказиш жойини тўсганча, қабулхонада ўтирган одамларга қарата ўқ узди. Воқеа жойида тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги ФХХ бошқармаси қабулхонасига қилинган ҳужум оқибатида ФХХ ходими, қабулхонага ташриф буюрган одам ҳалок бўлди, ҳужумни уютирган шахс отиб ўлдирилди, деб хабар берди Россия федерал хавфсизлик хизматининг жамоатчилик билан алоқа қилиш маркази.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии