Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Ҳафта давомида 41 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент, Жиноят
Добавлено: 21.04.2017, 16:07

2017 йилнинг 14 дан 20 апрель кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг осойишта турмушини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Пайшанба профилактика куни доирасида берилган маълумотларга кўра, Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан – 19 858та чораҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида – 9.500 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шундан 4097 таси сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 5403 та тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан –71 та ва ҳафта давомида эса – 31 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди.

Шундан:

1 та – босқинчилик,

3 та – талончилик,

21та – ўғирлик,

4 та – фирибгарлик

1 та – транспорт воситасини олиб қочиш,

1 та – қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жиноятларини ташкил этган.

Шунингдек, йил бошидан – 625 нафар, ой бошидан – 115 нафар ҳамда ҳафта давомида–41 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА