Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Тошкентда фирибгарлик жиноятлари кескин ошиб кетди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент, Жиноят
Добавлено: 21.04.2017, 16:08

Жорий йилнинг 3 ойи 10 куни давомида жиноят-қидирув йўналиши бўйича жиноятлар 69 тага, жумладан қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва одам савдоси жиноятлари камайди, деб маълумот берилди 20 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда.

Шу билан бирга фирибгарлик жиноятлари 101 тага кескин ошиб кетди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Д.Тошхўжаев бунинг сабабларига тўхталиб ўтди:

"Мазкур ҳолатга пул олди-бердиси масаласида ҳуқуқий маслаҳат олмаслик, мулкий муносабатларни белгиланган тартибда ваколатли идораларда расмийлаштирмаслик, енгил даромад топиш мақсадида пул маблағларини фоизга бериш ҳолатлари, фуқароларимизнинг ишонувчанлиги сабабдир".

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА