Долзарб мавзулар Абитуриент

​Британиялик қиз телеюлдузга ўхшаш учун 12 минг доллар сарфлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Жарроҳлик, Қиз
Добавлено: 21.04.2017, 16:23

Қиз пластик жарроҳликка тобе бўлиб қолганини тан олди, деб хабар берди Lady.mail.ru нашри.

Буюк Британиянинг Бристоль шаҳрида яшовчи 20 ёшли Кэрис Гудвин Playboy модели ва реалити-шоу юлдузи бўлган Хлои Ханга ўхшаш учун ўтказилган пластик жарроҳлик учун 12 минг доллар сарфлади.

Қизнинг болалигиданоқ ташқи қиёфасидан кўнгли тўлмаган. У вояга етгач, кумири телеюлдуз Хлои Ханга ўхшашга қарор қилди ва пластик жарроҳларнинг олдига унинг суратини кўтариб борди. Ҳозирда унинг ўзи ҳам модель бўлиб ишламоқда. Кэрис кумирига кўпроқ ўхшаш ниятида сочларини, киприкларини “ўстирди”, уни ботокс ва филлер ҳам қизиқтириб қолди. Кэрис эришган “ютуқлари” билан тўхтаб қолишни истамайди, у ҳали ўзини “гўзал” инсон деб ҳисобламагани боис, яна пластик жарроҳликка мурожаат қилишни ният қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии