Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​Тошкентда янги турдаги светофор синов режимида ишламоқда

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент
Добавлено: 21.04.2017, 16:34

Тошкентдаги Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари чорраҳасида янги турдаги светофорлар синов режимида ишламоқда.

Светофорнинг сариқ чироғи ўрнидаги секундомер агарда ҳаракатланишни тақиқловчи чироқ ёниб турган бўлса қизил, рухсат берувчи ишора вақтида эса яшил рангда ёнади.

Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари мазкур янгиликни кўтаринки кайфиятда қарши олди: "Циферблат –аъло даражада!", "Наҳотки..Ривожланиш!" деб изоҳ қолдирди ҳайдовчилар.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мана шундай светофорлар шаҳарнинг бошқа чорраҳаларига ҳам ўрнатилишига умид қилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

21.04.2017, 17:58
Зўр