АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ гаражлардан бирида “топилган” $38 миллион борасидаги миш-мишларга аниқлик киритди

'Тошкент шаҳар ИИББ гаражлардан бирида “топилган” $38 миллион борасидаги миш-мишларга аниқлик киритди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Тошкентда талабга жавоб бермайдиган гаражлар бузилаётганлиги билан боғлиқ суратлар тарқалмоқда. Гаражлардан бирининг тагидан 38 миллион АҚШ доллар топилганлиги ҳақида миш-мишлар ва фотосуратлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Пайшанба профилактика куни доирасида ўтказилган матбуот брифингида ана шу миш-мишларга ойдинлик киритилди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев мазкур сурат фотомонтаж эканлиги, Тошкентда бундай ҳолат аниқланмаганлигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, мазкур пуллар Эквадордаги шаҳарлардан биридаги гараж остидан топилган бўлиб, у ҳазил тариқасида бизнинг ижтимоий тармоқларга жойланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ шаҳарнинг туман мавзе, дахалар ҳудудида шаҳарсозлик қоидалари ва санитар меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган ва юридик шахслар томонидан ташкил этилган очиқ турдаги ҳамда темир бетон гаражлар бузилади, уларнинг ўрнида замонавий шахарсозлик норма ва қоидаларига мос равишда кўп қавватли автотураргоҳлар барпо этилиши режалаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар