Юзингиз овал шаклида бўлса, таъсирчан, ўз дунёқарашига эга, бағрикенг ва оптимистсиз. ҳар бир ишга мантиқан ёндошганингиз ва аниқ мақсад интилганингиз сабаб кареьра поғоналарида тез илдамлайсиз. Агар бирор иш режангиздагидек бўлмаса, жаҳл отига минманг. Атрофдагиларга ҳам имкон беришни ўрганинг.
Айлана шаклдаги юз соҳиблари эса бироз жиззаки бўлсалар-да, аслида жуда ҳам кўнглиочиқ инсонлардир. Бошқарувчилик қобилиятига эга эканликлари эса ютуқларга эришишларини таъминлайди. Кўнглигингиз бўшлигидан фойдаланишларига йўқ қўймасангиз, дилхираликдан азият чекмайсиз.
Оразнинг тўғрибурчак шакли ўзига ишонган, аслзодаларга хос харакатлар қилувчи, ўз навбатида эса кичкина ҳодисалардан ҳам қаттиқ ҳаяжонга тушувчи кишилардан дарак. Уларнинг истеъдодлиликлари эса таҳсинга сазовар. Сохталикдан йироқ бўлинг. ҳаёт йўлларингизда самимийлик муҳим эканини унутманг.
Юзи тўғри тўртбурчак шаклини эслатувчилар қатъиятли ва бироз қўполроқ бўлишади. Дилидаги тилида бўлгани учун ҳамма билан ҳам муносабатга кириша олмайди. Қарор қабул қилишга усталиклари уларни кўкка кўтаради. Хонимларга оилада устунликка ҳаракатлари жанжалга сабаб бўлишини инобатга олишларини тавсия этардик.
Чеҳрангиз учбурчаксимон бўлса, демак, сиз юракка қулоқ тутасиз. Рашкчи ва бироз маккорлигингиз ҳам бор. Шу туфайли доим қувноқ кайфиятда юрасиз-да. Тадбиркорлик билан шуллансангиз, катта марраларни забт этишингиз мумкин.
Ноксимон юзлар эса соҳибу соҳибаларининг таъсирчан ва бироз дангасалигидан нишона. Ақлли бўлсангиз-да, кимнингдир турткисиз бирор ишга қўл уришингиз қийин. Иккиланиш ва дангасалик ашаддий душманингиз эканлигини унутманг.
Ромб шаклига ўхшовчи юз эгаларининг ўзига хос феъл-атвори бўлиб, атрофдагилар улар билан тил топишишга қийналади. Танловда адашишмасликлари, сир сақлашга усталиги ва ичимдагини топ хилидан бўлганликларидан кареьра борасида ютуқларга эришишади. Аммо шу важлардан шахсий муносабатларда муаммолар кузатилиши ҳеч гапмас.