42

​Севинч Мўминова Шароф Муқимов билан оиласи бузилиши сабабларини маълум қилди

ШОУ-БИЗНЕС 06.06.2017, 16:46
Теги: Хонанда, ​Севинч Мўминова
34411
​Севинч Мўминова Шароф Муқимов билан оиласи бузилиши сабабларини маълум қилди

Севинч Мўминова турмуш ўртоғи Шароф Муқимов билан қонуний тарзда ажрашаганини маълум қилди, бу ҳақда у «Shok.uz» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Дарё” нашрининг ёзишича, 5 июнь куни олинган интервьюда хонанда эртаси куни, яъни 6 июнда ажрим бўйича суд бўлиб ўтишини қайд этган.

Бошловчининг: «Ўзи биргаликда қанча вақт яшагансизлар?» — деган саволига жавобан, Севинч тўйдан сўнг беш ой давомида қайнона-қайнотаси билан битта уйда яшашганини, сўнг айтишни жоиз деб топмаган «маълум бир сабабларга кўра» турмуш ўртоғи билан алоҳида уйга кўчиб ўтганини гапириб берди. «Шу вақтдан эътиборан оиламиз бузилишни бошлади, чунки Шароф бир кун мен билан яшаса, бир кун ота-онаси билан яшарди», — дея хонанда «динда ҳам эр-хотиннинг алоҳида яшаши қораланиши»ни таъкидлади.

«Бора-бора бир кун икки кунга, уч кунга, бир ойга… айланди, шу тариқа, биз ҳақиқий оила бўлмай қолдик, эр-хотинлигимиз фақат қоғозда қолди», — дея Севинч Шароф билан турмуши бузилишига унинг ота-онаси сабабчи бўлганига ишора қилди.

«Нима деб ўйлайсиз, бунда сизнинг ҳам айбингиз борми?» — дея берилган саволга қўшиқчи: «Мен келинлик вазифасини ортиғи билан бажарганман», — деди ва буни Шароф ҳам «агар виждони у учун биринчи ўринда бўлса», тасдиқлай олиши мумкинлигини таъкидлади. Хонанда «Бу артист, санъаткор, ундан келин ҳам чиқмас экан, хотин ҳам чиқмас экан», — деган гапни эшитишдан қўрққани учун «жонини жабборга бериб, келинлик вазифасини ўташга ҳаракат қилгани»ни айтди.

У қайнонасига бирор марта гап қайтармагани, ҳатто юзига тик боқмаганини, уйдаги ишларни аъло даражада бажарганини қайд этди.

Шу билан бирга, Севинч Шароф Муқимовга нисбатан гинасини йўқлигини, уни фарзандининг отаси сифатида ҳурмат қилишини айтди. «Бошимдан ўтказган азобларим бир ён, лекин нима бўлгандаям, у қизимнинг отаси», — деди у.

Комментарии

Севинч Мўминова қизининг туғилган кунини ажойиб тарзда нишонлади (фото)

20.09.2018, 15:52

Севинч Мўминова ва Шароф Муқимовнинг қизи Лейла 7 ёшга тўлди. Машҳур она, қизининг туғилган кунини мактабда нишонлаб бермоқда. Хонанда бу унутилмас кун қандай ўтаётганини инстаграм...
Севинч Мўминованинг укаси уйланди (фото+видео)

23.04.2018, 17:11

Яна бир машҳур хонанданинг хонадонида тўй маросими бўлиб ўтди. Бир неча кун олдин Севинч Мўминованинг укаси Камрон уйланди. Келиннинг исми Дилшода бўлиб, тўйда санъат оламининг...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° туманно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz