Долзарб мавзулар Фото

“Реал” раҳбарияти Гарет Бэйлни сотмайди

Бўлимлар: СПОРТ
Добавлено: 27.06.2017, 09:33

Мадриднинг “Реал” жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штаби уэльслик ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни трансферга қўймайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан уэльслик футболчига ишонч билдирган ва уни жамоага керак эканини раҳбариятга айтган. Бэйлнинг ўзи ҳам Мадриддан кетиш нияти йўқлигини маълум қилган.

Аввалроқ Гарет Бэйл ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкинлиги бир неча бор таъкидланганди. Унинг хизматларига, айниқса, “МЮ” катта қизиқиш билдирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии