Долзарб мавзулар Фото

Расман: Тео Эрнандес "Реал Мадрид" аъзосига айланди

Бўлимлар: СПОРТ
Добавлено: 06.07.2017, 10:43

Мадриднинг “Атлетико” Тео Эрнандес расман “Реал” футболчисига айланди. Бу ҳақда “қироллик клуби” расмий сайти хабар берди.

Трансфер қиймати ҳозирча сир сақланмоқда, аввалроқ “Реал” трансфер учун 26 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳимоячи мадридликлар билан 2023 йилгача шартнома имзолади.

Маълумот учун, ушбу трансфер “Реал” ва “Атлетико” жамоалари ўртасидаги сўнгги 15 йил ичида амалга оширилган илк трансфер ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии