Долзарб мавзулар Фото

Қуролланган солиқчилар Криштиану Роналдунинг яхтасида текширув ўтказди

Добавлено: 13.07.2017, 14:53

Испания солиқ инспекцияси қошидаги божхона департаменти вакиллари “Реал Мадрид” форварди Криштиану Роналдунинг яхтасида текширув ўтказди.

“Реал” клуби етакчиси айни пайтда Балеар оролларида ҳордиқ чиқаряпти. Божхона ходимлари футболчи ҳомиладор рафиқаси билан ресторандан яхтага қайтган бир пайтда пайдо бўлишган. Улар бир ярим соат мобайнида ижарага олинган яхтада тинтув ўтказишган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи ўзининг имидж ҳуқуқидан оладиган даромадларидан солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Роналду тўлашни истамаётган сумма 14,7 млн еврони ташкил этади. Ушбу иш юзасидан суд 31 июль куни бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии