Долзарб мавзулар Абитуриент

"ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ..."

Бўлимлар: Мутолаа
Теглар:
Добавлено: 14.07.2017, 10:56

Бугунги ҳикоя қаҳрамонини яхши танимайман. Шу кунларда бир дардлашиб қолгандик, доим кулиб юрадиган аёл катта юрагини очди. Унинг сабри мени ўйга толдирди. Меҳроқибатли инсоннинг ҳаёти сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорласа керак, деган умидда унинг ҳикоясини чоп этдик.

Юрак ютиб, қайнопамга гап бошладим—у, бошим балога қолди.

—Нима? Ҳали сиз уйнинг бир қисмига эга чиқмоқчимисиз? Йўқ! Бу уйни сотиб, пулини тенг учга бўламиз! Менинг ҳам ҳаққим бор отамдан қолган ҳовлида, — қайнопам қўлини пахса қилиб бақира бошлагач, нима дейишни билмай қолдим.

—Ойи, юринг, — ўјлим қўлимдан тортгач, индамай унга эргашдим. Ўзимизга ажратилган хонага киргач, кўз ёшларимни тутолмай йијлаб юбордим.

—Ойи, айтгандим—ку сизга гапирманг, аммамга деб. Майли, сота қолсин ҳовлини. Кўчада қолмасмиз. Мен борман—ку! Іали, ўқишимни тугатиб, ўзим катта уй қураман. Шу кунлар, албатта, келади, — Фарҳод паст овозда гапирса ҳам, унинг сўзларида қатъият бор эди.

Шу хонадонга келин бўлиб тушганимга йигирма беш йил бўлаяпти. Іаётимдан, бу оиладан нолимайман. Нимаки бўлса, пешанамда бор экан, кўраяпман. Аввалига эримнинг касалини билмасдим. Шунчаки, хотираси яхшимас—да, дердим. Орадан беш йиллар ўтиб, хотираси янада ўтмаслашди. Бир жойда узоқ ишлай олмасди. Ёшлигида бошидан қаттиқ калтак еб, нерв толалари зарарланган экан, энди уларни тиклаб бўлмаскан. Қўлимда маълумотим бўлмаса—да, ишга кириб, рўзјорга бир—икки сўм топа бошладим. Қайнота—қайнонам ҳаёт бўлгани учун у пайтлари турмушда унчалик қийналмасдик. Болам ҳам ёш эди. Охирги етти йил эса сабримни синади. Эримнинг руҳий ҳолатида муаммолар юз бера бошлади, энди у ўз ҳаракатларини бошқаролмас, ҳеч биримизни танимасди. Тајин қайнопам турмушидан ажрашиб келди. Қайнотам раҳматли қизининг феълини яхши билгани учун унга алоҳида «дом» сотиб олиб берди. Аввалига ўша ерда болалари билан яшаб турган қайнопам отасининг вафотидан кейин ҳовлига кўчиб келиб, уйини ижарага берди. Энди эса бир гапни топиб олган: «Уйнисотаман!»

Қайнукам бир неча бор опасига бу ҳовлини қимматга пуллай олмаслигимизни, эртага пулини учга бўлсак, ҳеч биримиз уйли бўлмаслигимизни айтса ҳам, мақсадидан қайтмаяпти. Мен эса шу ҳовлида ўз ҳудудим бўлиши учун нима қилишни билмай ҳайронман. Охири ўйлай—ўйлай бурчакдаги уч хонани мен, эрим ва боламга ажратишларини сўрадим. Шу ерда ўзимизга алоҳида ҳаммом ва ошхона қуриб, тинчгина яшашимиз таклифини бердим. Боламнинг бўйи етиб қолган, ўқишни тугатса, бошини икки қилишим керак. Бу томонда эримнинг аҳволи овсинимга ҳам ноқулайлик тујдираяпти. Шунинг учунгина, бу ҳақда ојиз очгандим. Бироқ эвазига яхшигина гап эшитиб олдим.

—Сиз менга укангизга қараб ўтирибман, дея миннат қилмоқчимисиз? Неча марта айтдим, дўхтирхонага топширворинг, деб, — ўјлим ишга кетгач, қайнопам хонамга кириб уриша бошлади.

—Опа, қанақа қилиб топшираман? Ахир мен тирикман, ўјли бор! Нима учун шифохонада яшаши керак? — дедим унинг гаплари жонимдан ўтгач.

—Касал бўлгач, ётади—да! — дея эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди қайнопам.

Яхшиям эрим гап—сўзларни унча тушунмайди. Тушунганида, ўз тујишган опасининг сўзларидан юраги тилка—пора бўлиши аниқ эди. Кўз ёшларимни арта—арта овқатга унаётсам, овсиним келди.

—Опа, хафа бўлманг! Харидор чиқса, барибир уйни сотади, шекилли. Балким сиз маҳаллага чиқарсиз, улушимни ажратиб беринглар, деб. Іарҳолда маҳалладагилар шароитингизни билишади, сизга ёрдам беришар, — деди сингилларча куйинчаклик билан.

—Йўјей. Бир қориндан талашиб тушган жигарларнинг ёқа йиртишиб уй талашганини телевизорда кўрганимда, ҳайрон бўлгандим. Қўйинг, энди ўзимиз шунақа қилиб элу юртга шарманда бўлмайлик. Ўјлимнинг ўқиши тугашига икки йил қолди—ку, ҳаммаси яхши бўлиб кетар, — дедим мўлтираб турган овсинимга.

Яхшиям ўјлим — суянчијим бор! Кўзимнинг қувончи болам. Отасининг парвариши ҳам унинг бўйнида. Яна ўқишдан кейин ишлайди, мана, ёзни ҳам ишлаб ўтказаяпти. Іарна шартномани тўлашимиз учун пул йијади. Унинг ҳар куни формаларни кийиб ўқишга бориб—келишидан кўнглим қанчалик кўтарилишини билсангиз эди. «Ўқишга кирибман, фақат контрактман, ойи», дея қўнјироқ қилганида бошим кўкка етганди. Шукр, мана, икки йили ҳам ўтди.

Ўјлим ёлјиз фарзанд бўлгани ва отасининг саломатлиги сабаб уни ҳарбий хизматга олишмоқчимасди. Аммо болам «Ойи, ариза ёзинг, мен армияга боришим, ватанимга хизмат қилишим керак», дея ниқтайверди. Охири ниятига етди. Чегарада хизмат қилган боламнинг изидан икки марта раҳматнома келди. Овсиним иккимиз ўқиб, роса йијлаганмиз. Давлат шундай фарзанд улјайтирганингиз учун сиздан миннатдормиз, деб турса, қайси онанинг кўзлари қувончдан ёшланмайди, айтинг. Тајин ҳарбийдан олиб келган имтиёзи билан ўқишга қабул қилингани—чи? Ўша куни Яратганнинг карами кенглигига, юртимизда ҳар бир фуқаро учун имконият яратилганига имоним яна бир бор комил бўлди.

Ўјлим ҳарбий хизматда пайтида ҳам мени ўйларди. Отаси ўшанда биринчи бор шифохонага тушиб қолди. Болам чегарада, хаёли чалјимасин дея, буни айтмагандим. Бироқ Фарҳод қўнјироқ қилганида қайнопамнинг қизи ојзидан гуллаб қўйибди.

—Ойи, нега мендан яширдингиз? Дадамга нима бўлди? Жуда қийналаяпсизми? — боламнинг титраган овозидан менинг ҳам кўнглим бузилиб кетди. Овозимга жўшқинроқ тус беришга уриниб, уни тинчлантирдим. Аммо ўјлининг суратини кўрсатганимизда кимлигини танимай бемаъно боқиб турган эримнинг нигоҳлари кўз олдимга келди—ю бўјзимга тошдек қадалди. Яна ўјлоним мени юпатди.

—Ойи, кўп куйинманг! Яхши бўлади ҳали ҳаммаси! Ўзим борай, дадамга қарайман, —деди у.

Афсус, отаси Фарҳодни ҳарбийдан қайтгач ҳам танимади. Ўјлим эса сир бой бермайди. Дадаси вақти—бемаҳал силталаб ташласа ҳам жим туради. Аммаси ё айрим ўртоқлари эримнинг устидан масхара қилса ҳам, дардини ичига ютади. Мени суяш учун ҳам кучли бўлиши кераклигини билади—да.

Ўтган ҳафта укам ҳолимдан хабар олишга келди. Эримнинг аҳволи, уйимдаги можароларни кўргач, уйга олиб кетаманга тушиб қолди.

—Опа, шу хонадонда нима рўшнолик кўраяпсиз? Ажрашинг поччам билан. Ана укаси билан опаси қараб олсин. Сиз жияним билан меникида яшайсиз, — деди.

—Йўқ, ука! Чиққан қиз чијириқдан нари. Аёлингни ёмон демайман, аммо ҳамманинг ўз оиласи, ўз ташвиши бўлади. Меники сизларга ортиқча. Қўй, тинчингни ҳам бузмай. Қолаверса, қайси виждон билан поччангни ташлаб кетаман. Ўјлимнинг отаси, умр йўлдошим. Одамларнинг гап—сўзи ўз йўлига, кўзим қиймайди бу инсонни ташлаб кетишга, — дея укамни кузатдим.

Ажаришиш ҳақида кўпчилик менга сўз очган. Аммо бу кунлар ҳам бир синов, уни енгишга сабрим етишига ишонаман. Чунки ўјлим бор, отаси эса иккимизнинг ҳам эътиборимиз, меҳримизга муҳтож.

Кечга бориб бироз уйимиз тинчиб қолди. Қайнопам овсинимга «Бу зимдан иш битиради, шу уй учун касал эрини ташлаб кетмаяпти», дея гапириб турганини эшитсам ҳам, индамадим. Овсиним ҳам бирор нима деб жавоб қайтаролмасдан ер чизиб турарди. Іозир менинг ёнимни олса, ўзига ёмон бўлишини билади—да.

Овқатим тайёр бўлгач, эримнинг олдига кирдим. Негадир бугун унинг ҳам кайфияти ёмон экан. Икки қошиқ овқат едиргунимча бақириб, идишларни ўзидан нари итариб ташлади. Овозларни эшитиб, қайнукам ёрдамга келди. Бир амаллаб икки кишилашиб овқатлантирдик. Шу маҳалда қайнопам яна бошлаб қолди.

—Эртагаёқ шифохонага ётқизиш керак. Бўлди, шунча чидадик. Унинг дастидан бирор кун тинчлик йўқ, — дея биз ўтирган хонанинг деразаси олдига келиб, шанјилларди. Охири қайнукамнинг сабр косаси тўлди шекилли, опасига жавоб қайтарди.

—Опа, аслида сизнинг дастингиздан тинчлик йўқ! Хафа бўлманг—у, келинойим миқ этмасдан чидаб келаяпти. Нега сиз опаси бўла туриб, бирор марта ё овқат едирмайсиз, ё ҳолидан хабар олмайсиз? Хўп, меҳр—шафқатингиз йўқ экан, ҳеч бўлмаса, шунақа пайтларда жим туринг. Илтимос сиздан.

Қайнукам биринчи марта опасига бунақа оҳангда гапириши эди. Тўјриси, ҳозир кун давомида авжига чиқа олмаётган жанжал қўпади, деб ўйлагандим. Іартугул қайнопам «Билганларингни қилинглар, ҳовлини сотсак, қутуламиз», дея ўз хонасига кириб кетди.

Сочилган овқат қолдиқларини дастурхон устидан йијиштирар эканман, қайнукам менга қараб тасалли берди.

— Келинойи, сиқилманг. Турмушлари бўлмаганга, опам ўзи асабийроқ бўлиб қолган. Ташвишланманг, уй сотилса ҳам, сизларни кўчада қолдирмаймиз, — дея ҳовлига чиқиб кетди.

Шундай пайтлари бу уч опа—укага қараб ҳайрон қоламан. Қайнукам ўта босиқ, андишали, бирор марта ё менга, ё акасига тик қарамаган. Қайнопам эса унинг тамоман акси. Гоҳида бу аёл ўз укалари учун ҳам қайјурмайдигандек туюлиб кетади менга. Наҳот аёл кишининг қалби шунчалик тош бўлса. Нафс деган бало жигарларни ҳам кўзига кўрсатмаса... Шундай ўйлар исканжасида ўтирганимда, ўјлим ишдан келди. Қўлида музқаймоқ. «Дадам иккингиз яхши кўрасизлар—ку» дея кулиб қўлимга тутқазди. Кейин отасига ўзи едириб қўйди. ҳовлидаги олма дарахти тагида мунјайиб ўтирганимни кўргач, ёнимга келиб қучоқлаб олди.

— Ойи, сиз доим менга инсоннинг чин дилдан қилган ниятлари ушалади, дердингиз. Айниқса, Рамазон ойида деб, айтардингиз. Мен ҳар доим армияга боришни, форма кийиб, сизга суратимни жўнатишни истардим. Кейин ўқишни хоҳлардим. Учувчи бўлиш эди орзум. Мана, ўқияпман ҳам. Кечагина шу ёз тиним билмай ишлайман, шунда контракт пулимни ўзим тўлайман, ойим эса ойлигини бемалол ишлатади, дея мақсад қилгандим. Бугун биз қурулишида ишлаётган ҳовли эгаси бош устамизни ёнига чақириб, ёрдамга муҳтожлар бўлса айтинг, закот бермоқчиман, дебди. Қаранг, қанақа яхши одамлар бор, ойи! У киши менинг бир йиллик шартнома пулимни тўлаб бераяпти.

Фарҳоднинг сўзларидан кўзимлардан юзимга ёш қуйилиб кетди. Ҳеч нарса дея олмас, боламнинг кўксига бошимни қўйиб, силкиниб—силкиниб йијлардим.

— Ҳозир эса дадам учаламизнинг уйимиз бўлишини ният қилаяпман. Фақат биз отамни ташлаб кетмасак бўлди! Ойи, дадамни ташлаб кетмаймиз—а? — деди ўјлим ҳам йијлаб.

Унинг кўз ёшларини артдим—да, «Йўқ, ҳеч қачон», деб бајримга босдим.

Шоира ВАФОЕВА ёзиб олди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии