Долзарб мавзулар Абитуриент

САНКТ-ПЕТЕРБУРГДАГИ ЁНҒИНДА ҲАЛОК БЎЛГАНЛАРНИНГ БАРЧАСИ ХОРАЗМЛИК ФУҚАРОЛАР ЭКАНЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ (РЎЙХАТ)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.07.2017, 11:27

Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармасининг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлгани ҳақида ахбороти эълон қилинди.

13 июль куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон Элчихонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади ва уларнинг рўйхатини эълон қилди:

1. Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

2. Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

3. Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

4. Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

5. Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

6. Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулобод” ҚФЙда рўйхатда туради;

7. Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.

Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабарбор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояати ҳокимлигига етказилди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз жамоаси номидан ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии