Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ЭРКАК 80 ЁШЛИ ЎГАЙ ОНАСИ ВА СИНГЛИСИНИНГ БОШИНИ ТАНАСИДАН ЖУДО ҚИЛДИ(ВИДЕО)

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 14.07.2017, 15:54

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, даҳшатли қотиллик юз берди.

Туман марказидаги Менглимуродов кўчаси 69-уйда яшовчи 1938 йилда туғилган Давлатой Бозорбоева ва 1981 йилда туғилган Муҳаббат Ураметовалар ўз уйида боши танасидан жудо қилинган ҳолда топилган.

"Ўзбекистон" телеканалида 2016 йил сентябрь ойида содир этилган мазкур жиноят иши ҳақида кўрсатув эфирга узатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни марҳума Давлатой Бозорбоеванинг ўгай ўғли 1963 йилда туғилган Ураметов Мурат Шамдикелиевич содир этгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Мурат Ураметов 22 ёшда қотиллик жиноятини содир этиб, узоқ муддатга қамалиб кетган. У 1997 йилда озодликка чиқиб, бир кун ҳам фойдали меҳнат билан шуғулланмай, ичкиликка берилиб кетган. Мурат бир шиша вино эвазига одамларнинг уйида майда-чуйда ишларни қилиб юрган. Уй-жой талашиш ортидан келиб чиққан жанжал уни ўгай онаси ва ҳомиладор синглисини ўлдиришга ундаган. Уларни ошхона пичоғи билан ўлдиргач бошларини танасидан жудо қилиб, уйининг орқасидаги чангалзорга ташлаб юборган.

Мурат Ураметовга мазкур қилмиши учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

"Ўзбекистон" телеканали орқали намойиш этилган жиноят тафсилотларини қуйидаги видеода гувоҳи бўлиш мумкин:



Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии