Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​"ОЁҚ ШИШИШИ ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗГА БОҒЛИҚМИ?"

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 14.07.2017, 16:51
  • "Тиббий таҳлиллар қалқонсимон без гормонларининг етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётганини кўрсатди. Шифокорларнинг айтишича, оёқларимдаги шишнинг сабаби шу экан. Шу ростми? Қалқонсимон без гормонларининг оёқ қон томирларига қандай алоқаси бор?"
    Савол «SMS» орқали келган Саволга шифокор-эндокринолог Дилфуза ОРТИҚОВА жавоб беради: – Қалқонсимон без фаолиятининг сустлиги гипотиреоз дейилади. Бу ҳолатда моддалар алмашинуви бузилади ва тўқималарда суюқлик тўпланади. Беморда шишлар кузатилиши мумкин. Шишлар нафақат оёқда балки бутун тана бўйлаб тарқалиб, зич кўринишда бўлади. Яъники қўл билан пайпасланганида терида қаттиқлик сезилади. Мазкур ҳолатдаги шишларнинг томир касалликларига алоқаси йўқ. Кўриб турганингиздек, қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишларда шишлар бутун тана бўйлаб ёйилади, сизда эса фақат оёқ қисмида юзага келган. Фикримча, ўзгаришларга аниқлик киритиш учун кардиолог шифокор кўриги зарур. Танангиз ҳолатига ҳам диққат қилинг, шишлар йўқми? Гипотериозни истисно этиш мақсадида гормонлар таҳлили ўтказилгани маъқул. Мабодо тиббий хулоса ҳеч қандай патологияни кўрсатмаса, юрак текшируви бажарилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии