Долзарб мавзулар Молия

​МЎҒИЛИСТОННИНГ ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРГОҲДА ЯШАШДАН БОШ ТОРТИБ, ПИЁДА ЮРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 11:29

Мўғилистоннинг янги президенти Халтмаагийн Баттулга ўзи учун ажратилган, парламент раиси Миеэгомбина Энхболда ва бош вазир Жаргалтулгин Эрдэнэбаталар яшовчи ҳашаматли уйлар ёнидаги қароргоҳда яшашдан бош тортди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Сўнгги 63 йил давомида Мўғилистон раҳбарлари Богдоо уул тоғида жойлашган, қатъий қўриқланадиган қароргоҳда яшаб келган. Янги президент эса, Марказий почта биноси ёнидаги чоғроқ уйда яшашни лозим топди. У ишга пиёда боришни маъқул кўрди, чунки унинг уйи билан маъмурият орасидаги масофа 400 метрни ташкил этади. Президент маъмурияти бу воқеадан кейин бошқа амалдорларнинг ишга қимматбаҳо машиналарда, тантана билан боришдан бош тортишларига умид қилмоқда. Мўғилистоннинг янги президенти мамлакатнинг энг бой, бизнес-магнати ҳисобланади. У асосан қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида фаолият юритган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии