Долзарб мавзулар Молия

​“СИРТҚИ БЎЛИМДА ЎҚИМОҚЧИ ЭДИМ”

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 14:04

"Сиртқи бўлимлар ҳақида маълумот олмақчи эдим. Қайси олийгоҳларнинг, қайси факультетларида сиртқи бўлимлар очилган? Уларда ўқиш учун ёш чегараланганми?"

Мансур Туропов, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри.

М.ИНОЯТОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларига ўқитишнинг самарасиз шакли сифатида талабалар қабули тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарорига мувофик, Тошкент ахборот технологиялари университети, Навоий давлат кончилик института ва Тошкент темир йўл мухандислари институтларига махсус сиртқи бўлимига қабул квоталари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги "Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомининг 10-бандига мувофик, олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимнинг таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур Низомга асосан олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда уларнинг ёши бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Аниқлик киритиш мақсадида фуқаро М.Туроповдан олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Низомнинг тўлиқ матни билан www. lex.uz веб-сайта орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии